Бугун 3 сентябрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази раҳбарияти тайинланди

Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази раҳбарияти тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг фармойишига асосан, Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш марказига раҳбарлар тайинланди. Қобулжон Аҳмедов мазкур марказнинг директори этиб тасдиқланди.

Шунингдек, Ҳусан Равшанович Салихов ҳамда Жаҳонгир Муҳаммадали ўғли Абдураҳмонов директор ўринбосарлари лавозимларига тайинланди.

Қобулжон Холиқович Аҳмедов бу лавозимга келгунга қадар мамлакатдаги йирик медиа тузилмаларда раҳбарлик лавозимларида ишлаган. У «MY5» телеканалида бош директор бўлиб фаолият юритган, кейинчалик эса МТРКнинг «Ёшлар» ижодий бирлашмасига раҳбарлик қилган.

Янги ўринбосар этиб таниқли режиссёр Ҳусан Салихов тайинланди. У тайинловга қадар Президент Матбуот хизматининг Медиа марказига раҳбарлик қилган ва турли медиа лойиҳаларни амалга оширган.

Директор ўринбосари лавозимига тайинланган Жаҳонгир Абдураҳмонов эса давлат матбуот хизматидаги тажрибаси билан эътиборга молик. У тайинловдан олдин Президент Матбуот хизматида бош консултант сифатида ишлаган. Бундан аввал «UZREPORT» телеканалида бош-муҳаррир сифатида ҳам фаолият олиб борган.

Мазкур тайинловлар мамлакат медиа соҳасини янада ривожлантириш ва оммавий ахборот воситалари учун сифатли контент ишлаб чиқишни кучайтиришга қаратилгани таъкидланмоқда.

Киритилди: 17:54 02.09.2025. Ўқилди: 270 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!