Андижон вилояти, Олтинкўл тумани ҳокими Назиржон Ўринбоев вафот этди. Марҳум пневманиядан азият чекиб, даволанаётган эди.
Жорий йилнинг 29 сентябрь куни Андижон вилояти, Хонобод шаҳри ҳокими Мусохон Мамадалиев ҳам пневмониядан шифохонанинг реанимация бўлимида вафот этган эди.
Аввалроқ Андижон вилоятида бир неча раҳбарлар, жумладан Шаҳрихон тумани ҳокими Хикматилло Дадахонов, Хонобод тумани ҳокими Мусахон Мамадалиев, Пахтаобод тумани ҳокими Махсуджон Бозоров ва Олтинкўл тумани ҳокими Назиржон Ўринбоевлар пневмониядан даволанаётгани хабар қилинган эди.