Бугун 8 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Олтин ва мис нархлари рекордларни такрорлади

Олтин ва мис нархлари рекордларни такрорлади

Кеча бошқа рангли металларнинг нархи сезиларли қимматлашиши фонида олтин ва мис котировкалари аввалги даврдаги рекордларини яна такрорлади. Бу ҳақда иқтисодчи-блогер Отабек Бакиров маълум қилди.

Унга кўра, олтин нархларни апрелдаги мутлақ максимум 2 430 долларни, мис эса 2022 йил мартдаги рекорд 10 718 долларлик чўққини яна синовдан ўтказган.

“Ўзбекистоннинг асосий экспорт товарлари нархлари кескин ўсаётгани ва юқори даражада қолаётгани ҳозирча бюджет дефицити ва жорий операциялар дефицитининг барқарорлашини таъминлаётгани йўқ. Хусусан, даромадлардан харажатлар тезроқ ўсаётгани, харажатларни тийиб туришнинг институционал механизмлари йўқлиги туфайли”, дейди Бакиров.

Киритилди: 19:27 18.05.2024. Ўқилди: 1685 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!