Бугун 21 февраль, 2026 йил, шанба

O'ZB

«Олтин тўп» соҳиби Англия Премьер-лигасига кўчиб ўтиши мумкин

«Олтин тўп» соҳиби Англия Премьер-лигасига кўчиб ўтиши мумкин

«ПСЖ» вингери Усмон Дембеле фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин. У Лондоннинг «Челси» клуби билан фаол музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда TopSkills Sports UK портали хабар бермоқда.

Манбанинг маълумотларига кўра, «ПСЖ» Дембеле билан хайрлашишга тайёр. Франциялик футболчи ўз клуби олдига янги шартнома бўйича талаблар қўйган. Парижликлар эса Усмоннинг молиявий иштаҳасини қондиришга тайёр эмаслар.

Аввалроқ ОАВ Дембелени Лондоннинг бошқа бир клуби — «Арсенал» билан ҳам боғлаган эди. Бироқ «тўпчилар» томонидан ҳозирча расмий таклиф бўлгани йўқ.

Киритилди: Бугун 14:12. Ўқилди: 251 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!