Бугун ФИФА йилнинг энг яхши футболчисини аниқлайди. Маълумот учун, асосий уч номзод футболчи рўйхатидан Лука Модрич (“Реал”), Муҳаммад Салоҳ (“Ливерпул”) ва Криштиану Роналду (“Ювентус”) жой олган.
Бир қатор таниқли шахслар, футболчилар “Олтин тўп”га ким муносиб эканлиги ҳақида фикр билдиришди. Хусусан, “ПСЖ” ҳужумчиси Неймар “Ливерпул”ни АПЛда тўртинчи жамоа дея қайд этган бўлса-да, Салоҳни энг яхши футболчи бўлишга лойиқ деб атади. “Барселона” ҳужумчиси Лионел Месси эса…
Ҳа, Месси Криштиану Роналдуни “Олтин тўп”га муносиб дея баҳолади.