Бугун 16 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Олтин нархи тушиб кетди

A A A
Олтин нархи тушиб кетди

Олтиннинг биржадаги нархи апрель ойи бошидан бери энг паст даражага тушди. Чикаго товар биржасида (CME) 14 май, чоршанба куни бўлиб ўтган савдоларда олтиннинг июнь фьючерслари 1,69 фоизга арзонлашиб, бир унция учун 3193 долларни ташкил этди.

Тошкентда соат 17:47 ҳолатига кўра ўтказилган савдо маълумотлари шундан далолат беради. Бир унция олтин нархи олдинги сафар 11 апрелда $3200 даражасидан паст бўлган.

Олтин арзонлашмоқда, чунки АҚШ ва Хитой ўртасидаги савдо сулҳи бошпана активларининг жозибадорлигини пасайтирди, деб ёзади Reuters. АҚШ ва Хитой ўртасидаги савдо кескинлигининг юмшаши глобал рецессия хавфини камайтирди ва инвесторларнинг рискка бўлган иштаҳасини оширди.

Ўтган ойда олтин нархи савдо урушининг кучайиши билан боғлиқ хавотирлар фонида бир унция учун 3500 доллардан ошиб, рекорд даражага етди.

Киритилди: 19:07 14.05.2025. Ўқилди: 638 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!