Бугун 5 июнь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

“Олтин гумбаз” афсонаси чўзиляпти

“Олтин гумбаз” афсонаси чўзиляпти

АҚШнинг “Олтин гумбаз” ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими Трампнинг баёнотларига қарамай, унинг президентлик муддати тугагунга қадар фойдаланишга тайёр бўлмайди.

Тhe Guardian манбаларининг таъкидлашича, Пентагон томонидан ишлаб чиқилган режага кўра, энг яхши ҳолатда ҳам тизим 2028 йил охиригача фақат кўргазмали кўринишда тақдим этилиши мумкин, аммо ҳақиқий фойдаланиш учун тайёр бўлмайди.

"Бундан ташқари, лойиҳанинг якуний қиймати илгари эълон қилинган 175 миллиард доллардан сезиларли даражада ошиб кетиши мумкин. Лойиҳанинг қиймати Трамп томонидан илгари сурилган миқёс ва кўзланган мақсадларга боғлиқ бўлади", деб ёзади The Guardian.

Киритилди: 20:33 31.05.2025. Ўқилди: 889 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!