Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ҳазорасп тумани бўлими ходимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “H.P.” ишлаб чиқариш кооперативи масъул шахслари экин ер майдонидаги сув насоси ва бошқа жиҳозларини электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, 504,2 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
Шунингдек, Департаментнинг Чиноз тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Н.А. “Яхшиният” МФЙ ҳудудидаги хонадонида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ҳисоблагичдан ташқари тўғридан-тўғри уланиб, 150,8 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Департаментнинг Олтиариқ ва Бағдод тумани бўлимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда “S.Sh” ҳамда “Х.Р.” фермер хўжаликлари раҳбарлари Н.М. ва Р.Х. тижорат мақсадида сув насосларини умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, жами 157,1 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) ва 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.