Бугун 17 сентябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Олтиариқ туманида 219,3 млн сўм субсидия маблағларини ўзлаштирган фермер хўжаликлари аниқланди

Олтиариқ туманида 219,3 млн сўм субсидия маблағларини ўзлаштирган фермер хўжаликлари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олтиариқ туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда “A.S.” ҳамда “I.Y.” фермер хўжаликлари масъул шахслари “M.B.” хусусий корхонаси раҳбари Р.М. билан ўзаро тил бириктириб, ушбу фермер хўжаликлари ер майдонларига ҳақиқатда ўрнатилмаган 14 629 дона шпалерлар учун жами 219,3 млн сўм миқдорида субсидия маблағлари ажратилишига эришиб, ушбу маблағларни “M.B.” хусусий корхонаси орқали нақдлаштириб олганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 11:24 02.03.2024. Ўқилди: 817 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!