АҚШнинг Калифорния штатида давом этаётган ўрмон ёнғинлари оқибатида етказилган зарар тахминан 250-275 миллиард долларни ташкил этмоқда.
Бу ҳақда The Washington Post газетаси AccuWeather об-ҳаво маълумотлари хизматига таяниб хабар берди.
"Лос-Анжелес атрофидаги ҳудудларда содир бўлаётган ёнғинлар 12 мингдан ортиқ бинони вайрон қилган. Калифорниядаги ўрмон ёнғинлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 25 нафарга етган. Расмийлар қурбонлар сони ҳақида якуний маълумот беришга ҳали эрта эканлигини айтишмоқда", деб ёзади нашр.
Ҳозирги ёнғинлар АҚШда содир бўлган сўнгги офатлардан, масалан, 2023 йилдаги Гавайидаги ўрмон ёнғинлари ва 2024 йилдаги Хелена тўфонидан кўпроқ зарар келтирган. 14 январ куни об-ҳаво ёмонлашиши кутилмоқда, бу эса ёнғин янада кенгроқ тарқалишига сабаб бўлиши мумкин.