Бугун 23 июнь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Олмаотада 104 нафар хорижлик мамлакатдан чиқариб юборилди

A A A
Олмаотада 104 нафар хорижлик мамлакатдан чиқариб юборилди

Олмаотада ноқонуний мигрантларни, шунингдек, миграция қонунчилигини бузиш ҳолатларини аниқлашга қаратилган профилактик чора-тадбирлар давом этмоқда, деб хабар беради Polisia.kz.

"Ўтган ҳафта давомида жами 276 нафар чет эл фуқароси маъмурий жавобгарликка тортилди, уларнинг 56 нафари МДҲга аъзо бўлмаган давлатлар фуқароларидир. Хусусан, Африка қитъаси давлатларидан – 45 нафар, Туркиядан – 10 нафар ва қўшни давлатларнинг 220 нафар фуқароси: Ўзбекистондан – 154 нафар ва Тожикистондан – 19 нафар.

Қабул қилиш ва тақсимлаш марказига шахсини тасдиқловчи ҳужжати бўлмаган 95 нафар хорижлик жойлаштирилди. Суд қарорлари билан 104 нафар хорижлик Қозоғистон Республикасидан чиқариб юборилди. Нигериядан – 44 киши, Сьерра-Леонедан – 2 киши, Ганадан – 2 киши, Бениндан – 1 киши, Ўзбекистондан – 41 киши, Тожикистондан – 8 киши”, — деди Олмаота миграция хизмати бошлиғи Асхат Бутунчинов.

Киритилди: 23:05 10.11.2023. Ўқилди: 1787 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!