Имтиёз Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан жорий этилади.
"Бепул юриш бутун кун давомида - метрополитен очилганидан бошлаб станциялар ёпилгунга қадар амал қилади," - дейилади "Олмаота метрополитени" хабарида.
Метрополитен маъмурияти боланинг ёшини тасдиқловчи ҳужжат талаб қилиниши мумкинлигини эслатди.