Турли рангдаги олмалар ўзига хос фойдали хусусиятларга эга ва уларни танлашда қуйидаги омилларни ҳисобга олиш муҳим:
🍏Яшил олма — Аллергиядан азият чекадиганлар учун парҳезли ва фойдалидир. Шунингдек, яшил олма зарарли бактериялар кўпайишининг олдини олиши ва овқат ҳазм қилиш тизимини яхшилаши мумкин.
🍎Қизил олма — Ҳужайраларнинг эрта қаришидан ҳимоя қилади. Қизил олма териси С витаминига бой бўлиб, бу дармондори юрак-қон томир саломатлигига ёрдам беради.
🍏Сариқ олма — Жигар ва ўт пуфаги фаолиятини яхшилашга ёрдам беради.