Бугун 13 декабрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Олмалиқда 50 ёшли шахс ЙТҲ қурбони бўлди

Олмалиқда 50 ёшли шахс ЙТҲ қурбони бўлди

Олмалиқ шаҳрида пиёда машина уриб кетиши оқибатида ҳалок бўлди.

Жорий йилнинг 8 октябр куни соат тахминан 00:05 ларда, Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳар, А.Темур кўчасида ҳайдовчи, 2005 йилда туғилган О.Ш «Нексия-3» русумли транспорт воситасини бошқариб кетаётиб, тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган пиёда —1974 йилда туғилган У.Ани уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.

ЙТҲ натижасида пиёда олган тан жарохатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Олмалиқ шаҳар ИИБ Тергов бўлими томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 10:30 08.10.2024. Ўқилди: 794 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!