Бугун 15 декабрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Олий ўқув юртига кириш учун қўшимча таълим керакми?

A A A
Олий ўқув юртига кириш учун қўшимча таълим керакми?

Таълим сифати талабга жавоб бера оладими? Бугунги кунда таълим сифати ҳаммани ўйлантиради. Ҳаттоки баъзи ота-оналар мактабдаги таълим сифатидан мамнун эмаслар. Бундан сўнг бир савол келиб чиқади: “Мактаб таълими сифатга тўлақонли жавоб бера оладими?”. Агар жавоб бера олса, нега олий ўқув юртларига кириш учун ўқувчилар яна қўшимча дарсларга боришлари керак?

Баъзи ўқувчилар ўзлари ўқиб, тайёрланиб ҳам олий таълим юртларига кира оладилар, лекин ҳамманинг ҳам иродаси кучли бўлмайди, уларга бир йўналтирув ва ўқитувчи керак бўлади. Шунинг учун кўпчилик ўқувчиларнинг қўшимча марказларга эҳтиёжи бор.

Қўшимча дарсларнинг афзалликлари. Aйни дамда қўшимча дарслар, қўшимча ўқув марказлари атрофимизда жуда кўп, ҳар бир қадамимизда бор дея оламан. Бугунги кунда ҳамма ўзи қизиққан соҳасида бемалол таълим олаверади. Чет тиллари, она тили ва адабиёт, физика, биология кабилар олий ўқув юртларига кириш учун бўлса, яна шундай дизайнерлик, дастурлаш, сартарошлик, бухгалтерия курслари ва бошқа шунга ўхшаш касбларни ўрганиш учун курслар борки, уларни тамомлаб, бемалол ишлашингиз мумкин. Бундай ўқув марказларини битирганингизда ишлашингиз учун сертификат беришади. Масалан, Бухгалтерия курсларини тамомлаганингиздан сўнг “ACCA” сертификатига ва бу сертификат билан ишлаш ҳуқуқига эга бўласиз.

Бундай имкониятлардан сўнг нега олий ўқув юртига қийналиб киришим керак, дейишингиз мумкин. Инсон ҳаёт экан, ҳар доим билим олишга ҳаракат қилиши лозим. Бугинги кунда ҳар бир дақиқада янги биз билишимиз керак бўлган қандайдир бир нарсага дуч келамиз. Агар шу билимларимиз билан яшаймиз, десак, янгиликлардан бехабар қоламиз, одамлардан ортда қолиб кетамиз. Лекин биз ҳозирги кундаги мактабдаги таълим билан қандай билим оламиз? Орамизда ҳаттоки билим ҳам монополия деб гапирадиган инсонлар ҳам кам эмас. Ҳамманинг ҳам махсус мактабларда ўқишга қурби етмайди.

Киритилди: 15:20 30.11.2021. Ўқилди: 4204 марта. Фикрлар сони: 9 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!