Адлия вазирлиги олий таълим ташкилотларини комплекс давлат аккредитациясидан ўтказиш мезонларини давлат рўйхатидан ўтказди (№3732, 23.12.2025).
Ҳужжатга кўра, давлат ва нодавлат ОТМлар 8 та йўналиш бўйича 47 та мезон, жами 271 та индикатор асосида баҳоланади.
Шундан:
➖ 19 та (7%) мажбурий индикатор;
➖ 252 та (93%) умумий индикатор мавжуд. Барчаси “мувофиқ” ёки “мувофиқ эмас” тарзида баҳоланади.
📊 Баҳолаш тартиби:
➖ 50% гача — мувофиқ эмас;
➖ 50–70% — қисман мувофиқ;
➖ 70% ва ундан юқори — мувофиқ.
Мажбурий индикатор бажарилмаса, натижадан қатъи назар, мезон “мувофиқ эмас” деб топилади.