Олий Рада пайшанба куни Украинанинг янги ташқи ишлар вазири Андрей Сибигани тасдиқлади.
Депутат Алексей Гончаренконинг маълум қилишича, Сибиганинг тайинланишини 258 депутат қўллаб-қувватлаган.
Андрей Сибига 2024 йилдан бери Украина ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди. 2021-2024 йилларда - Украина Президенти девони раҳбари ўринбосари. Бунгача, 2016-2021 йилларда Украинанинг Туркиядаги элчиси эди.