Бугун 29 май, 2022 йил, якшанба

O'ZB

Олий мажлис депутати «Насаф» ва «Сўғдиёна» ҳақида фикр билдирди

Олий мажлис депутати «Насаф» ва «Сўғдиёна» ҳақида фикр билдирди

Жиззах жамоасини ашаддий мухлисиман. "Насаф"ни эса яхши кўраман, зўр жамоа.

Бир пайтлар Қашқадарёда футболни фундаментал ривожлантириш учун раҳматли Нуриддин Зайниевни қилган ишларини Эргаш Салиев Жиззахда энди қилаяпти. Футболни яхши кўрадиган ва шу ёшда ҳам шахсан футбол ўйнайдиган амалдаги ҳокимни мен танимайман. Футбол Жиззахда фундаментал ривожланаяпти, бу факт. Лекин ҳозирча ортдамиз, 1:2.

Улуғбек Бақоевга эса маҳаллийчилик қилиш эмас, маҳаллий қобилиятларни кўпроқ тарбиялашни маслаҳат бераман. Жиззахда ёш қобилият битта Халилов кўринаяпти. "Насаф"дагиларни эса санаб тугатиб бўлмаяпти… Бугун чемпион бўлолмасмиз, эртага даъвогар бўлишимиз учун ягона йўл шу!

Яна бир гап. "Сўғдиёна" деган номни Жиззахга умуман алоқаси йўқ. Бу Самарқанд ҳудудидаги қадимги давлат. Жиззах бу ҳудудга ҳеч қачон тааллуқли бўлмаган. Жиззах қадимги Уструшона давлатидаги Дузарк эди.

Жамоанинг номини "Жиззах" деб ўзгартириш керак. Бу вилоятни самарали реклама қилиш учун ҳам тайёр пиар ресурс, масалан, "Милан", "Манчестер", "Лестер", "Марсель" каби. Туркиядаги ҳатто маҳаллалар номини ҳам дунёда яхши билишади: "Галатасарой", "Бешиктош", "Фенербаҳче".

Бу масала "Жиззах"ни бу йилда илк бор халқаро турнирда иштирок этиши ҳисобга олинса, айни муддао.

Логотип масаласида…

Бўри ва "Рома" - бу қадимий ривоятга таянади. Лекин бўри ва Жиззах, жуда беўхшов. Ўйлашимиз керак. "Ювентус"никига ўхшаган Жиззах вилоятини логотипи жуда зўр чиққан, аслида, нега шу лого ишлатилмайди - аниқ, машҳур ва тушунарли. "Ювентус"дек бўлиб кетармидик.

Умуман олганда, Ўзбекистонда футбол ўзгарди. Томошабоп ва адолатли ўйинлар бўлаяпти. Мен шахсан ҳамма ўйиндан завқ олаяпман.

Алишер Қодиров.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари - "Миллий тикланиш" ДП фракцияси раҳбари

Киритилди: 21:20 13.05.2022. Ўқилди: 2660 марта. Фикрлар сони: 12 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Билдирилган фикрлар (12)