Токиода бўлиб ўтадиган ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритган спортчи ва тренерларга бир марталик пул мукофоти ажратилади, қолаверса, нуфузли мусобақалар ғолибларига стипендиялар жорий этилади.
Бу ҳақда 3 май куни президент Шавкат Мирзиёевга тақдим этилган ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарлик жараёнига оид тақдимотда сўз боради.
Бугунги кунга қадар Олимпиада ўйинларига 41 та йўлланма (13 та спорт тури бўйича) ва Паралимпия ўйинларига 16 та йўлланма (5 та спорт тури бўйича) қўлга киритилган. Май-июль ойларида Олимпиадага яна 32 та (9 та спорт тури бўйича), Паралимпияга эса 30 та (6 та спорт тури бўйича) йўлланма олиш имконияти мавжуд.
Тақдимотга мувофиқ, Олимпия ва Паралимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритганлар:
Ўйинларда қўлга киритилган қуйидаги медаллар соҳибларига:
Шу билан бирга, нуфузли мусобақалар ғолибларига қуйидаги миқдорда стипендиялар тайинланади:
Тақдимотда президент Шавкат Мирзиёев спортчиларга кўрсатиладиган хизматларни кучайтириш, уларни ҳар томонлама муносиб рағбатлантириш бўйича кўрсатмалар ҳам берган.
Бундан ташқари, ёзги Олимпиада ва Паралимпиадага тайёгарлик кўриш дастурлари бўйича ажриталган маблағлар динамикаси ҳақида ҳам сўз борган. Унга мувофиқ, Рио-2016 дастури бўйича 44,12 млн АҚШ доллари ажратилган бўлса, Токио-2020 дастури доирасида тайёргарликларга жами 62,49 млн доллар йўналтирилган.