Бугун 3 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Олимпия ўйинлари совриндори Олга Забелинская спортчилик фаолиятини якунлади

Олимпия ўйинлари совриндори Олга Забелинская спортчилик фаолиятини якунлади

Велоспорт бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, Олимпия ўйинлари совриндори ва кўплаб халқаро мусобақалар ғолиби Олга Забелинская профессионал спортчилик фаолиятини якунлади. Бу ҳақда Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси матбуот хизмати маълум қилди.

Шу муносабат билан федерация биносида махсус тадбир ташкил этилди. Унда федерация раҳбарияти, мураббийлар ва ёш спортчилар иштирок этди.

“Олга Забелинская ўз фаолиятини эслар экан, ёш спортчиларга ўрнак бўладиган жиҳатларни санаб ўтди. Шу ўринда, умидли спортчиларимиз ҳам ўзларини қизиқтирган саволларга тажрибали велопойгачидан жавоб олишди. Тадбир якунида мутасаддилар собиқ спортчимизга қўлга киритилган натижалар ҳамда терма жамоа билан босиб ўтилган йўл учун миннатдорлик билдиришди”, дейилади хабарда.

Маълумот учун, Олга Забелинская 2018-йилдан буён Ўзбекистон терма жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келган. У мамлакат байроғи остида Осиё ўйинлари, Осиё чемпионати ва Ислом бирдамлик ўйинлари ғолиблигини қўлга киритган.

Киритилди: 23:12 02.12.2025. Ўқилди: 133 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!