Бокс бўйича жаҳон чемпионати совриндори Лазизбек Мулложонов (-92 кг) Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари шоҳсупасидан ўзи учун жой кафолатлади.
Чорак финалда 2021-йилги жаҳон чемпионатининг финалчиси, бразилиялик Кено Мачадога қарши баҳс олиб борган ҳамюртимиз чиройли ғалабага эришди ва ярим финалга йўл олди.
Қайд этиш жоиз, ярим финал иштирокчилари ўзлари учун камида бронза медалини нақд қилишади. Бироқ биз Лазизбекдан фақат олтин медал кутамиз.