Таеквондо WТ бўйича Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинлари чемпиони Улуғбек Рашитов иккинчи олтин медал сари яна бир дадил қадам ташлади.
Ҳамюртимиз испаниялик Хавер Пересга қарши кечган ярим финал жангида 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Энди у чемпионлик учун Бредли Синден (Буюк Британия) / Заид Карим (Иордания) баҳси ғолибига қарши даянга кўтарилади.