Бугун 21 июль, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Олимлар юрак саломатлиги учун энг фойдали ичимликни аниқлашди

Олимлар юрак саломатлиги учун энг фойдали ичимликни аниқлашди

Австралиядаги Янги Жанубий Уэльс университети олимлари тадқиқот ўтказди ва чой юрак саломатлиги учун энг яхши ичимлик эканлигини аниқлади.

Тадқиқотчилар олтита ичимликлар – чой, қаҳва, алкоголь, газланган ва энергетик ичимликлар, шунингдек мева шарбатининг организмга таъсирини ўрганишди. Чой ҳам эркаклар, ҳам аёллар учун юрак саломатлигига доимий ижобий таъсир кўрсатадиган ягона ичимлик экани маълум бўлди.

Узоқ вақт давомида (ўнлаб йиллар) чой ичган одамларда юрак-қон томир касалликларидан тўсатдан ўлиш хавфи 19 фоизга камайди.

Қаҳва юрак хасталиклари хавфини камайтиришда худди шундай таъсирга эга, аммо мазкур тадқиқот муаллифлари аниқлаганидек, бу таъсир асосан фақат эркакларда намоён бўлади.

Газланган ва спиртли ичимликлар эса, аксинча, юрак касалликлари хавфини оширади, деб хабар беради tengrinews.kz.

Диетолог Кэрри Ракстоннинг сўзларига кўра, кунига ҳар бир қўшимча чашка чой юрак-қон томир касалликларидан эрта ўлим хавфини тўрт фоизга камайтиради. Шифокорнинг фикрича, шу боисдан чой ичиш одатини ёшликдан шакллантириш керак.

Киритилди: 03:39 10.07.2024. Ўқилди: 29717 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!