Бугун 28 октябрь, 2020 йил, чоршанба

O'ZB

Олимлар яна бир ўта хавфли вирус ҳақида хабар беришди!

Олимлар яна бир ўта хавфли вирус ҳақида хабар беришди!

Отаго университети олимлари Treponema pallidum бактерияси келтириб чиқарадиган ва фрамбезия деб аталадиган хавфли юқумли касаллик ҳақидаги маълумотларни ошкор қилди. Бу ҳақда Bioarchaeology International журналида хабар берилган.

Тадқиқотчилар Вьетнамнинг Нин-Бинх провинциясидаги Ман Бакво археологик жойида қазиш ишлари пайтида топилган қадимий одам қолдиқларини таҳлил қилдилар. Тўрт минг йиллик скелетларда суякнинг доимий шикастланишига олиб келадиган касаллик белгилари аниқланди. Ҳозирга қадар Осиёда фрамбезияларнинг мавжудлиги тўғрисида аниқ далиллар йўқ эди.

Олимларнинг фикрича, касалликнинг тарқалишига қишлоқ хўжалигининг ривожланиши сабаб бўлган. Ҳозирги Хитой ҳудудидаги деҳқонлар жанубга кўчиб ўтганлар, натижада фрамбезия вируси овчилардан иборат қабилаларга юққан, улар Aфрикадан Осиёга кўчиб ўтган.

Aсосан, болаларга таъсир қиладиган фрамбезия касаллиги тегиниш орқали юқади ва терининг жиддий шикастланиши билан тавсифланади. Ушбу касаллик дунёнинг аксарият қисмида йўқ қилинган, аммо ҳанузгача Тинч океанининг ғарбий қисмида кенг тарқалган бўлиб, у ерда 30 мингга яқин одам зарар кўрмоқда.

Киритилди: 09:31 22.09.2020. Ўқилди: 10600 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!