Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Олимлар хавотирда: коронавируснинг яна бир хавфли оқибати ошкор бўлди

Олимлар хавотирда: коронавируснинг яна бир хавфли оқибати ошкор бўлди

Флори неврология ва руҳий соғлиқни сақлаш институти (AҚШ) олимлари SARS-CoV-2 коронавируси Паркинсон касаллигининг ривожланишига туртки бўлганлигини аниқладилар. Тадқиқотчилар CОVID-19 пандемияси келажакда миллионлаб одамларга таъсир қилиши мумкин бўлган  неврологик касалликларнинг кенг тарқалишига олиб келади, деган хавотирда. Бу ҳақда Journal of Parkinson’s Disease журналида чоп этилган мақолада хабар берилган.

Тадқиқотчилар вирусли инфекция марказий асаб тизимида яллиғланишни келтириб чиқариши ва миянинг кейинчалик ҳаётдаги неврологик ҳодисага кескинроқ жавоб беришига сабаб бўладиган "икки карра" гипотезасини ҳақида маълумот беришди. Ушбу ҳодиса вирусли инфекция, пестицидга таъсир қилиш ёки оддий қариш бўлиши мумкин. Бундай ҳолда ғайритабиий асаб реакцияси пайдо бўлиб, Паркинсон ёки шунга ўхшаш касалликка олиб келади.

SARS-CoV-2'нинг нейротроп вируси эканлиги ҳақида далиллар тобора кўпайиб бормоқда, демак у мия тўқималарига кириб боради ва ҳалокатли таъсирга эга. Шунга ўхшаш ҳолат 1918 йилда грипп пандемияси пайтида ҳам кузатилган эди, ўшанда, испан гриппи тугаганидан беш йил ўтгач, дунёда Паркинсон касаллиги билан касалланиш деярли уч баравар кўпайган.

Сўнгги 20 йил ичида Паркинсон касаллиги билан оғриганлар сони икки баравар кўпайиб, уч миллиондан олти миллионга етди. 

Киритилди: 14:47 24.09.2020. Ўқилди: 6441 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!