Бугун 14 май, 2021 йил, жума

O'ZB

Олимлар "Хавфли касалликлар ва қон гуруҳлари бир-бирига боғлиқ"

Олимлар "Хавфли касалликлар ва қон гуруҳлари бир-бирига боғлиқ"

Айрим касалликларга мойиллик қон гуруҳига боғлиқ бўлиши мумкин. Худди шундай хулосага швед олимлари томонидан ўтказилган тадқиқот якунида келинди.

Тадқиқот натижалари ҳақида батафсил "eLife" илмий журналида материал чоп этилган.

Тадқиқотчилар беш миллион беморнинг тиббий маълумотларини ўрганиб чиқишган. Натижада улар маълум қон гуруҳларидаги одамларда кўп учрайдиган 49 та касалликни аниқлашган.

Олимлар иккинчи қон гуруҳи бўлган одамлар кўпинча қон қуюқлашиши — тромбоздан, биринчиси эса қоннинг ивиши касаллигидан азоб чекишини аниқлаганлар. Шу билан бирга, биринчи қон гуруҳи ва ижобий резус-омилига эга бўлган аёллар ҳомиладорлик пайтида кўпинча гипертония билан оғриганлиги маълум бўлган.

Тадқиқотчиларнинг хулосаларига кўра, учинчи қон гуруҳи унинг эгасида буйрак тошлари пайдо бўлиш хавфини камайтиради.

Муаллифлар олинган натижаларни илмий асослаш учун қўшимча тадқиқотлар ўтказиш кераклигини таъкидлашган.

Киритилди: 17:54 03.05.2021. Ўқилди: 2304 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!