Бугун 25 ноябрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Олимлар қаҳванинг ичакдаги бактериялар таркибига таъсирини аниқлади

Олимлар қаҳванинг ичакдаги бактериялар таркибига таъсирини аниқлади

Вашингтон университети Тиббиёт мактаби олимлари қаҳва ичаклардаги потенциал фойдали L. asaccharolyticus бактериялари сонининг оширишини аниқлади. Тадқиқот натижалари Nature Microbiology журналида эълон қилинди.

Қайд этилишича, тадқиқотда дунёнинг турли давлатларидан 77 мингга яқин одам иштирок этган. Биринчи босқичда кўнгиллилардан ўзларининг рациони тўғрисида маълумот бериш сўралган. Тадқиқотчиларни асосан уларнинг қаҳва ичиш одатлари қизиқтирган. Шундан кейин олимлар кўнгиллилардан ичак микробиотаси таркибини аниқлаш учун ахлат намуналари топширишларини сўраган.

Олимлар қаҳвахўрлар ва қаҳва ичмайдиганларнинг ичак микробиомалари маълумотларини таққослаб, сезиларли фарқни аниқлади. Маълум бўлишича, мунтазам равишда қаҳва ичадиган инсонларда L. asaccharolyticus туридаги бактериялар даражаси қаҳва ичмайдиганларникидан саккиз баробарга кўп. Тадқиқот иштирокчиларининг яшаш жойидан қатъий назар шу каби кўрсаткич қайд этилган.

Айни вақтда олимларга L. asaccharolyticus даражаси қандай қилиб ошиб кетиши ва у инсон саломатлигига қандай таъсир кўрсатишини номаълум. «Шунга қарамай, уларнинг тахминича, мазкур феномен қаҳванинг организмга ижобий таъсирини билдиради», — дейилади тадқиқотда.

Киритилди: Бугун 08:33. Ўқилди: 321 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!