Бугун 6 октябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Олимлар одамларни камбағалликка маҳкум қиладиган одатни аниқлашди

Олимлар одамларни камбағалликка маҳкум қиладиган одатни аниқлашди

Иш бошланишига яқин вақтда уйғониш одати одамни камбағалликка олиб келиши мумкин, деб хулоса қилишди олимлар. Тадқиқотларга кўра, муваффақиятли инсонлар ўз кунини иш вақтидан анча олдин бошлайди.

Масалан, америкалик тадбиркорлар Билл Гейтс ва Марк Цукерберг жисмоний машқлар, ўз-ўзини ривожлантириш ва шахсий ишларига вақт ажратишади.

Ишдан анча олдин уйғониш нафақат кўникмаларни яхшилашга ёрдам беради, балки бутун кун давомида юқори энергия сақлаб туришга ҳам замин яратади, дея таъкидлайди мутахассислар.

Ишга яқин уйғониш эса инсонни кунни тинч бошлаш имконидан маҳрум қилади. Бу эса стресс ва иш самарадорлигининг пасайиши хавфига олиб келади.

Эрталабки тартибнинг йўқлиги туфайли инсон ўз-ўзини ривожлантириш ва кунни режалаштиришга улгурмайди. Бундай ҳолат узоқ муддатда молиявий қийинчиликларга олиб келиши мумкин.

Бу одатни қандай ўзгартириш мумкин? Мутахассислар эрталабки ритуалларни қайта кўриб чиқиш ва эрта уйғонишни таклиф қилишади.

Шунингдек, ушбу вақтни шахсий ва касбий ривожланишга ҳисса қўшадиган машғулотларга сарфлаш тавсия этилади. Масалан, китоб ўқиш, жисмоний машқлар ёки кунлик режаларни ёзиш билан шуғулланиш мумкин.

Киритилди: 22:15 05.09.2024. Ўқилди: 24460 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!