Бугун 26 июнь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Олимлар Ер ядроси айланиши секинлашаётганини аниқлашди

Олимлар Ер ядроси айланиши секинлашаётганини аниқлашди

Ернинг ички ядроси айланиши аста-секин секинлашмоқда ва Ер юзасига қараганда секинроқ ҳаракат қиляпти.

Бу ҳақда Nature журнали маълум қилди.

Жанубий Калифорния университетининг америкалик ва хитойлик олимлари ана шундай хулосага келишди.

“Ер ички ядросининг ҳаракати йигирма йил давомида илмий ҳамжамият томонидан муҳокама қилинмоқда, баъзи тадқиқотлар ҳатто ички ядро Ер юзасидан тезроқ айланаётганини кўрсатмоқда. Бироқ, Жанубий Калифорния университетининг янги маълумотларини инкор этиб бўлмайди. 2010 йилда ички ядронинг айланиш тезлиги секинлашди ва Ер юзаси тезлигидан орқада қола бошлади, дейилади университет сайтида.

Профессор Видалнинг сўзларига кўра, Ер ядроси айланишининг секинлашиши Ернинг магнит майдонини вужудга келтирадиган атрофдаги суюқ мантиянинг бироз чайқалиши, шунингдек, қаттиқ мантиянинг юқори қатламларининг тортишиши таъсиридан келиб чиқади.

Олимлар ҳали ҳам бу секинлашувнинг оқибатлари қандай бўлиши мумкинлиги борасида маълум бир тўхтамга келишга шошилишмаяти. Профессор Видалнинг сўзларига кўра, бу куннинг узунлигини деярли сезилмайдиган миқдорга, сониянинг мингдан бир қисмига ўзгартириши мумкин. Бироқ, олимлар жараённи диққат билан кузатиб бориш ниятида, деб хабар беради report.az.

Киритилди: 05:42 15.06.2024. Ўқилди: 1087 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!