Бугун 2 июль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Сингапурда бир эркак қиморхонада 2,9 миллион доллар ютиб олди ва вафот этди

A A A
Сингапурда бир эркак қиморхонада 2,9 миллион доллар ютиб олди ва вафот этди

Сингапурда эркак қиморхонада 4 миллион Сингапур доллари (2,9 миллион АҚШ доллари) ютиб олди ва юрак хуружидан воқеа жойида вафот этди. Бу ҳақда International Business Times газетаси хабар бермоқда.

Ҳодиса видеоси гувоҳлардан бири томонидан интернетга жойланган. Кадрларда казино ходимлари карта ўйинлари столи ёнида полда ётган эркакка қандай ёрдам бермоқчи бўлаётгани кўрсатилган.

Воқеа жойига тез тиббий ёрдам ходимлари етиб келган, бироқ эркакнинг ҳаётини сақлаб қола олмаган. Дастлабки маълумотларга кўра, эркак ғалаба ҳақидаги хабардан ҳаяжонланган ва юраги чидай олмай қолган.

Киритилди: 18:45 25.06.2024. Ўқилди: 2566 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!