Бугун 22 июль, 2024 йил, душанба

O'ZB

Германияда Орбан кортежига ҳамроҳлик қилган полициячи вафот этди

Германияда Орбан кортежига ҳамроҳлик қилган полициячи вафот этди

Венгрия Бош вазири Виктор Орбан кортежини Штутгарт аэропортига кузатиб борган немис полициячиси йўл-транспорт ҳодисасида ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда полиция ва немис ОАВлари.

“Душанба куни эрталаб Штутгарт-Дегерлох ҳудудида фожиали бахтсиз ҳодиса оқибатида 61 ёшли полициячи шу қадар оғир жароҳат олдики, у тез орада касалхонада вафот этди. 27 ёшли полициячи эса оғир жароҳат олди ва даволанмоқда”, дейилади ҳуқуқ-тартибот идоралари матбуот хизмати хабарида.

Ҳодисага йўлнинг ёпилишини пайқамаган ҳайдовчининг икки полиция мотоцикли билан тўқнашиб кетгани сабаб бўлган. Spiegel нашрининг ёзишича, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Штутгарт аэропортига йўл олган Венгрия Бош вазири Виктор Орбан кортежига ҳамроҳлик қилган.

Қайд этилишича, аввалроқ Европа чемпионатининг Венгрия ва Шотландия терма жамоалари ўртасидаги ўйинига ташриф буюрган Венгрия Бош вазири жароҳат олмаган ва унинг кортежи воқеа содир бўлганидан кўп ўтмай ҳаракатланишда давом этган.

Киритилди: 16:06 25.06.2024. Ўқилди: 2972 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!