Олимларнинг таъкидлашича 2300 йилга келиб дунё океанларининг сув сатхи 10 метргача кўтарилиши мумкин.
Бу ҳақда Буюк Британиянинг "The Guardian" нашрига Дурем университетининг география кафедраси доценти Том Чудли маълум қилди.
Нашрнинг ёзишича, 2016 йилдан 2021 йилгача иқлим ўзгариши сабабли Гренландия муз қатлами кутилганидан тезроқ ёрилиб кета бошлаган ва ёриқлар узоқ вақт давомида сезиларли даражада катталашган.
Олимларнинг фикрича, ушбу ёриқларинг катталашишига иссиқ ҳаво туфайли музнинг эриши кучайиши ва океан ҳароратининг кўтарилиши сабаб бўлмоқда.
"Юқоридаги ҳолатлар денгиз сатҳининг 2100 йилда бир метрга, 2300 йилга келиб эса 10 метрга кўтарилишига олиб келиши мумкин", — дейилади нашрда.