ДНК кашфиётчиси, Нобель мукофоти соҳиби Джеймс Уотсон ўзи эришган барча унвонларидан маҳрум қилинди.
Бунга унинг африкаликлар интеллектуал салоҳияти юзасидан билдирган ирқчиликка оид фикрлари сабаб бўлди. tvzvezda.ru хабарида аниқлик киритилишича, Уотсон африкаликларнинг бошқа ирқдагилар билан интеллектуал жиҳатдан тенглигига оид қарашлар хато экани ҳақида фикр билдирган.
Маълумот учун, Уотсон 1962 йилда Нобель мукофотини олган.
Manba: ЎзА