Бугун 23 ноябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Олаф Шолъц: Хитой ядровий қуролсизланиш бўйича янги музокараларга қўшилиши керак

Олаф Шолъц: Хитой ядровий қуролсизланиш бўйича янги музокараларга қўшилиши керак

Ядровий қуролсизланиш бўйича янги музокаралар Хитойни ўз ичига олиши керак.

Бу ҳақда Германия канслери Олаф Шолъц маълум қилди.

У дунё давлатларини ядровий қуролсизланиш бўйича янги музокараларга чақирди: “Музокараларда нафақат Россия ва АҚШ, балки Хитой ҳам иштирок этиши керак. Шунингдек, Эроннинг ядровий қурол ишлаб чиқаришига ҳисса қўшиши мумкин бўлган уран ишлаб чиқарилишининг олдини олиш муҳим вазифа бўлиб қолмоқда”.

Канслер ядро қуроли инсоният учун экзистенсиал хавф туғдиришини таъкидлади: “Шунинг учун улар ҳеч қачон қўлланилмаслиги учун барча имкониятларни ишга солиш ва шошилинч мажбуриятларни олиш зарур”.

Эслатиб ўтамиз, ядро қуроли 1945 йилдан бери урушларда қўлланилмаган. Сўнгги пайтларда Россия дунёни ядро қуролидан фойдаланиш билан таҳдид қилмоқда.

Киритилди: 12:07 13.09.2023. Ўқилди: 3838 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!