Бугун 23 июнь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Октябрда қайси ҳудуддаги давлат ташкилотлари ходимларига энг кўп иш ҳақи ажратилгани очиқланди

A A A
Октябрда қайси ҳудуддаги давлат ташкилотлари ходимларига энг кўп иш ҳақи ажратилгани очиқланди

Жорий йил октябрь ойи учун давлат ташкилотларида ишловчи ходимларга бюджет маблағлари ҳисобидан 5,8 триллион сўм сарфланди. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, октябрда 2 миллион 478 минг 387 нафар ходимга бюджет маблағлари ҳисобидан 5 триллион 862 миллиард 200 миллион сўмлик иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар тўлаб берилган. Хусусан:

  • Мактаб таълими ходимлари учун — 2,2 триллион сўм (жами тўловнинг 37 фоизи);
  • Соғлиқни сақлаш йўналишида ишловчиларга — 1,3 триллион сўм (23 фоиз);
  • Мактабгача таълим ходимларига — 383 миллиард сўм (7 фоиз) ;
  • Олий таълим вакилларига — 83,9 миллиард сўм (1 фоиз);
  • Бошқа соҳалар ходимларига 1,9 триллион сўм (32 фоиз) тўлаб берилган.

Ҳудудлар кесимида олганда иш ҳақлари учун энг кўп маблағ Тошкент шаҳрига йўналтирилган — 712 миллиард сўм. Энг кам пуллар эса Сирдарё вилоятига ажратилган — 180 миллиард сўм.

Қолган ҳудудлардаги бюджет ходимларига қуйидагича маблағ йўналтирилган:

  • Қорақалпоғистон — 385,8 миллиард сўм;
  • Андижон вилояти — 479,1 миллиард сўм;
  • Бухоро вилояти — 344,5 миллиард сўм;
  • Жиззах вилояти —251,4 миллиард сўм;
  • Қашқадарё вилояти — 481,6 миллиард сўм;
  • Навоий вилояти — 255,5 миллиард сўм;
  • Наманган вилояти — 428,7 миллиард сўм;
  • Самарқанд вилояти — 587,5 миллиард сўм;
  • Сурхондарё вилояти — 429,5 миллиард сўм;
  • Тошкент вилояти — 441,6 миллиард сўм;
  • Фарғона вилояти — 581,9 миллиард сўм;
  • Хоразм вилояти — 303,1 миллиард сўм.
Киритилди: 14:06 10.11.2023. Ўқилди: 932 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!