Бугун 2 декабрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Оксфорд луғати 2024 йилнинг асосий сўзини эълон қилди

Оксфорд луғати 2024 йилнинг асосий сўзини эълон қилди

Оксфорд инглизча луғати талқинига кўра, «brain rot» («мия чириши») ибораси якунига етаётган 2024 йилнинг асосий сўзига айланди. Oxford University Press маълумотига кўра, онлайн овоз беришда 37 мингдан ортиқ одам қатнашди.

«Тил бўйича мутахассисларимиз 2024 йил давомида шаклланган ҳис-туйғулар ва суҳбатларни акс эттирувчи олтита сўздан иборат рўйхат туздилар. Икки ҳафталик оммавий овоз бериш ва кенг кўламли муҳокамадан сўнг мутахассисларимиз жамоатчилик фикри, овоз бериш натижалари ва тил маълумотларини кўриб чиқиш учун йиғилишди ва «мия чириши»ни 2024 йилнинг асосий сўзи деб эълон қилишди», — дейилади хабарда.

Оксфорд луғати белгилаган атама («brain rot» — сўзма-сўз «мия чириши») инсон ақлий ёки интеллектуал ҳолатининг, биринчи навбатда аҳамиятсиз деб ҳисобланган ёки ҳеч қандай куч талаб қилмайдиган материалларни (ҳозирги кунда, айниқса, савияси паст онлайн контент) ҳаддан ташқари истеъмол қилиш оқибатида ёмонлашувини англатади.

Киритилди: Бугун 14:46. Ўқилди: 299 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!