Бугун 26 июль, 2025 йил, шанба

O'ZB

Оксана Чусовитина Жаҳон челленж кубогида кумуш медални қўлга киритди

Оксана Чусовитина Жаҳон челленж кубогида кумуш медални қўлга киритди

Тошкентда спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон челленж кубоги ўтказилмоқда.

Қайд этилишича, 14 мамлакатдан 60 нафар спортчи иштирок этаётган мазкур мусобақада дастлабки ғолиб ва совриндорлар аниқланди.

Унга кўра Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ортда қолган кун 2 та олтин, 3 та кумуш ва 1 та бронза медалларини қўлга киритишди. Хусусан, кеча 50 ёшни қарши олган Оксана Чусовитина таяниб сакраш дастурида кумуш медаль билан тақдирланди.

Олтин медаль:

  • Абдулазиз Мирвалиев (эркин машқ)
  • Аҳрорхон Темирхонов (ҳалқа)

Кумуш медаль:

  • Оксана Чусовитина (таяниб сакраш)
  • Равшан Комилжонов (От устида машқ)
  • Ҳумоюн Исломов (эркин машқ)

Бронза медаль:

  • Шаҳинабону Юсуфова (таяниб сакраш)

Бугун яна бир қатор йўналишларда ғолиб ва совриндорлар аниқланади, — дейилади хабарда.

Киритилди: 17:09 21.06.2025. Ўқилди: 814 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!