Фирибгарлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг фотосуратидан фойдаланиб, “Фейсбук” ижтимоий тармоғи ҳамда “Телеграм” мессенжери орқали турли хил канал ва гуруҳларда “Пул керакми? 3.800.000 сўм моддий ёрдам олиш”
мазмунидаги хабарлар тарқатилмоқда. Мазкур хабарлар ёлғон ва ҳақиқатга мос келмайди.
Фуқаролардан бу каби ёлғон маълумотларга ишонмасликка ҳамда виртуал фирибгарлардан огоҳ бўлишга чақирамиз.
🛡 Ўзингиз ва яқинларингизни фирибгарлар тузоғига тушиб қолишидан ҳимоя қилинг.