Бугун 17 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Оғир жудолик! Актриса Яйра Абдуллаева вафот этди

A A A
Оғир жудолик! Актриса Яйра Абдуллаева вафот этди

Бугун ўзбек театрининг таниқли намояндаси Ўзбекистон халқ артисти Яйра Абдуллаева 88 ёшида вафот этди.

1930 йилда Тошкентда таваллуд топган актрисанинг санъат оламига кириб келиши бежиз бўлмаган. У ўзбек лапарчилик ва қўшиқчилик санъатининг тамал тошини қўйган ижодкор Тамарахонимнинг жияни эди.

1944-1945 йилларда Гавҳар Раҳимова бошчилигидаги хотин-қизлар ансамблида фаолият бошлаган Яйра Абдуллаева 1950 йилда ҳозирги Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтини тугатган ва шу йилдан Ўзбек Миллий академик драма театрида иш бошлаган.

Яйра Абдуллаева кўплаб саҳна асарларида бош ролларни ижро этган. Жумладан, Қутлуғ қон да Гулнор, Бой ила хизматчи да Гулбаҳор, Мирзо Улуғбек да Гавҳаршодбегим каби образларни етук ва профессионал даражада ижро этиб, ўзбек театр санъати тарихида ўчмас из қолдирган.

Яйра Абдуллаева 1964 йилда Ўзбекистон халқ артисти унвони, 1998 йилда Дўстлик ордени, 2011 йилда Эл-юрт ҳурмати ордени билан тақдирланган.

Марҳуманинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз.

Киритилди: 18:11 14.05.2019. Ўқилди: 6001 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!