Бугун 14 октябрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Оғир атлетика: Акбар Жўраев — Уч карра Жаҳон чемпиони!

Оғир атлетика: Акбар Жўраев — Уч карра Жаҳон чемпиони!

Норвегиянинг Форде шаҳрида оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Ҳозиргина эркаклар ўртасида 110 кг вазнда баҳслар якунланди ва Акбар Жўраев барча йўналишларда (даст кўтариш, силтаб кўтариш ва умумий) олтин медалларни қўлга киритди — 196 + 232 = 428 кг!

Жўраев даст кўтаришда 196 кг натижа билан жаҳон рекордини ўрнатди!

У силтаб кўтаришнинг учинчи уринишида 245 кг.га буюртма берди, аммо штангани кўтара олмади. Агар бу амалга ошганида — барча йўналишларда жаҳон рекордчиси бўларди!

Акбар Жўраев шу тариқа уч карра жаҳон чемпиони**га айланди!
— 2021 🏆 (Тошкент)
— 2023 🏆 (Ар-Риёд)
— 2025 🏆 (Форде)

**Алиризо Насирий (Эрон) — силтаб кўтаришда 231 кг ва умумий 415 кг натижа билан кумуш медаль соҳиби.

Руслан Нурудинов — силтаб кўтаришда 228 кг ва умумий 414 кг натижа билан бронза медалларига сазовор бўлди.

У даст кўтаришда 186 кг натижа билан 4-ўринни эгаллади.

Киритилди: 08:30 11.10.2025. Ўқилди: 801 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!