Одессада ракета зарбаси оқибатида камида 17 киши жароҳатланган, деб хабар қилмоқда маҳаллий ҳукумат.
«Улардан камида иккитаси оғир аҳволда. Ярадорларга барча зарур ёрдам кўрсатилмоқда. Фавқулодда хизматлар воқеа жойида ишлашда давом этмоқда», — деди Одесса вилояти ҳарбий бошқармаси раҳбари Олег Кипер.
РБК-Украина манбаларига таяниб хабар беришича, қурбонлар орасида собиқ халқ депутати ва Одесса юридик академиясининг ректори Сергей Кивалов ҳам бор.
Украина матбуотининг ёзишича, у шрапнел жароҳати олган ва касалхонага ётқизилган.