Бугун 1 май, 2026 йил, жума

O'ZB

Одамларнинг шахсий ҳаётига аралашиш қонун билан ҳимояланади

A A A
Одамларнинг шахсий ҳаётига аралашиш қонун билан ҳимояланади

Жиноят кодексига ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга шахсга доир маълумотларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жиноий ва маъмурий жавобгарлик жорий этишни назарда тутувчи ўзгартишлар киритилади.

Сенат ялпи мажлисида кеча “Шахсга доир маълумотлар тўғрисида” ва “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ва Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ҳамда қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунларни муҳокама қилишган.

Шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш билан Давлат персоналлаштириш маркази шуғулланади. Қонунда шахсга доир маълумотларни ҳимоя қилиш механизмлари мустаҳкамланмоқда, у шахсга доир маълумотларни ҳимоя қилиш бўйича ҳуқуқий, ташкилий ва техник чоралар кўришни назарда тутади.

Бу субъектнинг ўз шахсий ҳаётига аралашувдан ҳимоя қилиниш ҳуқуқи амалга оширилишини, шахсга доир маълумотларнинг яхлитлигини ва бут сақланишини, шахсга доир маълумотларнинг махфийлигига риоя этилишини, шахсга доир маълумотларга қонунга хилоф равишда ишлов берилишининг олди олинишини таъминлайди. Шунингдек, Қонунда бундай маълумотларнинг махфийлиги, уларнинг ҳамма фойдаланиши мумкин бўлган манбаларига киритиш учун субъектнинг ёзма розилигини олиш, шунингдек, субъектнинг шахсга доир маълумотларини ҳамма фойдаланиши мумкин бўлган манбалардан унинг мурожаатига кўра чиқариб ташлаш таъминланмоқда.

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланган.

Бундан ташқари, сенаторлар маъқуллаган қонунга кўра, Жиноят кодексига ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қуйидаги ўзгартишлар кириталади:

✅ меҳнат қилиш ҳуқуқини, меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузганлик учун жиноий жавобгарликни кучайтириш;

✅ Меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини, вояга етмаганлар меҳнатидан фойдаланиш мумкин эмаслиги тўғрисидаги талабларни бузганлик;

✅ иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларини бажармаганлик;

✅ вақтинчалик ишга лаёқатсизлик, ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақалар тўлаш мажбуриятидан бўйин товлаганлик учун маъмурий жавобгарлик;

✅ Ўзбекистонга чет элдан иш кучини жалб қилиш ва ундан фойдаланиш тартибини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик;

✅ аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик, меҳнат қилишга маъмурий йўллар билан мажбурлаганлик ва бўш иш ўринларини беркитганлик учун маъмурий жавобгарлик кучайтирилди.

Киритилди: 14:50 22.06.2019. Ўқилди: 2246 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!