Бугун 5 ноябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

ОЧЛ-2. "Насаф" 0:2 ҳисобини 3:2 га айлантириб, иродали ғалабани қўлга киритди

ОЧЛ-2. "Насаф" 0:2 ҳисобини 3:2 га айлантириб, иродали ғалабани қўлга киритди

Қаршининг "Насаф" клуби Осиё Чемпионлар лигаси-2 мусобақасидаги илк ғалабасини қўлга киритди. Рўзиқул Бердиев шогирдлари 4-тур доирасида Кувайтнинг "Кувайт СК" жамоасини сафарда 3:2 ҳисобида мағлуб этди.

Ваҳоланки, учрашув қаршиликлар учун омадсиз бошланганди. Мезбонлар 31-дақиқада пенальтидан ҳисобни очди. Орадан уч дақиқа ўтиб, кувайтликлар яна бир бор дарвозани ишғол қилиб, танаффусга икки тўплик устунлик билан чиқиб кетди.

Иккинчи бўлимда эса майдондаги вазият бутунлай ўзгарди. "Насаф" 57-дақиқада Бобир Абдихолиқовнинг голи билан фарқни қисқартирди. 67-дақиқада ташкил этилган тезкор қарши ҳужум эса ҳисобни тенглаштирди — 2:2.

Қаршиликлар бу билан чекланиб қолмади. 81-дақиқада Юсуф Отубанжонинг зарбасидан кейин дарвозабондан қайтган тўпни Ойбек Рустамов дарвозага жойлаб, жамоасига ғалаба келтирди.

Шу тариқа, "Насаф" биринчи бўлимдаги икки голлик мағлубиятдан кейин вазиятни ўнглаб, Кувайтдан уч очко билан қайтмоқда. Бу қаршиликларнинг жорий мавсумдаги ОЧЛ-2 гуруҳ босқичида қўлга киритган илк ғалабаси бўлди.

Киритилди: 23:35 04.11.2026. Ўқилди: 606 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!