Осиё Чемпионлар лигаси 2 турнирида B гуруҳининг иккинчи тур ўйинлари давом этмоқда. "Андижон" бу турда Қатарнинг "Ал-Аҳли" жамоасини қабул қилди.
Деярли голли вазиятлар юзага келмаган ўйинда 0:0 ҳисоби қайд этилди.
Иккала жамоа ҳисобида ҳам очколар сони 2 тага етди. "Андижон" ҳам "Ал-Аҳли" ҳам ҳали бирорта гол ҳам урмаган ва ўтказиб юбормаган.
Осиё Чемпионлар лигаси 2, 2-тур
01.10.2025, чоршанба, 18:45
Андижон - Ал-Аҳли - 0:0
Андижон: Эржан Токотаев, Суннатуллоҳ Ҳамиджонов, Исмоил Акинаде, Шаҳзод Азмиддинов, Саидумархон Саиднуруллаев, Сардор Азимов, Дамир Темиров, Усмонали Исмоналиев, Дониёр Абдуманнопов, Муҳаммадкарим Тоиров, Кристиан Новак.
Ал-Аҳли: Марван Шериф, Матей Митрович, Ибраима Диалло, Дрисс Феттуҳи, Секу Янсане (Юлиан Дракслер,64), Эрик Эрнандес Экспосито, Ҳилал Муҳаммад Ал Сид, Майкл Влап, Робин Амин Тиҳи, Амиду Думбуя, Суҳайб Ганнан.
Огоҳлантириш: Дониёр Абдуманнопов ("Андижон") 9.