Бугун 7 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

“Очиқ осмон остида кутубхона”лар ташкил қилинади

A A A
“Очиқ осмон остида кутубхона”лар ташкил қилинади

Бухоро, Самарқанд, Хива, Термиз, Шаҳрисабз, Қўқон каби туристик мажмуаларда, шаҳар ва туманлардаги марказий парк ва хиёбонларда “Очиқ осмон остида кутубхона”лар ташкил қилинади.

Шу билан бирга, ўз ҳисобидан кутубхона барпо этаётган ташаббускорга 1 мингтадан ўзбек ва жаҳон адабиётининг дурдона асарлари олиб берилади. Улар давлат ҳисобидан компьютер билан жиҳозланиб, Миллий кутубхона базасига уланади.

1 майдан ёшлар, талабалар, мактаб ўқувчилари ўртасида сўровлар ўтказиб, улар кўп овоз берган китобларни ўзбек тилига таржима қилиш бўйича давлат буюртмаси жорий қилинади. Хусусий нашриётларга бу борада кредитлар фоизини қоплаб бериш, гаров таъминоти бўйича енгилликлар берилади.

Мутасаддиларга ҳар бир туманда “дафтар”га кирган 100 нафардан ёшларнинг ички туристик саёҳатларини ташкил қилиш топширилди.

Жорий йилдан бошлаб ёшлар ўртасида “Касб-ҳунар олимпиадалари” ўтказилиши таъкидланди. Мисол учун, ошпаз, кондитер, стилист, дизайнер, ҳунармандлар ўртасида олимпиада ўтказилади ва ғолибларга устахоналар қуриб берилади, зарур дастгоҳлар олиб берилади.

Киритилди: 17:51 11.04.2023. Ўқилди: 2146 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!