Бугун 22 ноябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Очиқ мулоқотда илгари сурилган ташаббуслар жараёнда...

Очиқ мулоқотда илгари сурилган ташаббуслар жараёнда...

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони ва Тошкент вилояти ҳудудий қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси ва бошқа тегишли назорат органлари билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан 2024 йилдаги очиқ мулоқотида белгиланган устувор вазифаларни амалга ошириш дастури доирасида қабул қилинган Фармон ижросини таъминлаш мақсадида 100дан зиёд тадбиркорлик субъектлари иштирокида семинар ташкиллаштирилди.

Ўтказилган семинар давомида очиқ мулоқотда белгиланган устувор вазифаларни бажариш, тадбиркорлар муаммоларни ҳал этишга доир берилган топшириқлар, ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини яхшилаш борасида амалга оширилаётган ишлар буйича тушунтиришлар берилди.

Ўтказилган семинар учрашув давомида тадбиркорларни қизиқтирган барча саволларга тегишли соҳавий назорат органлари томонидан батафсил жавоб берилди.

Шунингдек, бу борада бошқа йўналишдаги Тадбиркорлик субьектлари билан ҳам учрашувлар давом эттирилмоқда.

Бизнес Вакил девони матбуот хизмати

Киритилди: 20:32 21.11.2024. Ўқилди: 380 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!