Бугун 12 июнь, 2026 йил, жума

O'ZB

Обид Хакимов Нью-Йоркда БМТ штаб-квартирасида бўлиб ўтган ”Минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш: Ўзбекистон нуқтаи назари” мавзуидаги брифингда нутқ сўзлади

A A A
Обид Хакимов Нью-Йоркда БМТ штаб-квартирасида бўлиб ўтган ”Минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш: Ўзбекистон нуқтаи назари” мавзуидаги брифингда нутқ сўзлади

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Нью-Йоркда БМТ штаб-квартирасида бўлиб ўтган ”Минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш: Ўзбекистон нуқтаи назари” мавзуидаги брифингда нутқ сўзлади.

Марказ директори Ўзбекистоннинг очиқ ташқи иқтисодий сиёсати натижалари ҳақида сўзлай туриб, бу орқали эришилган улкан ютуқлар хусусида гапириб берди.

Обид Хакимовнинг таъкидлашича, Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар дунёда қизиқиш уйғотди ва маъқулланмоқда. Хусусан, 2017 йилда Европа Иттифоқи билан “тўқимачилик протоколи” кучга кирган бўлса, 2021 йилда Ўзбекистон GSP+ тизимининг бенефициар мамлакатига айланди, 2022 йилда эса Cotton Campaign ўзбек пахтасига очган бойкотни бекор қилди, буларнинг бари барча соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар самарадорлигини кўрсатади.

Марказ раҳбари бошланган ислоҳотлар курсини давом эттириш муҳимлигини қайд этиб ўтаркан, бугунги кунда Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлиш тарафдорилигини яна бир бор тасдиқлаган ҳолда савдо ҳамкорларини диверсификация қилиш устида ишлаётганини таъкидлади.

Киритилди: 13:37 08.12.2023. Ўқилди: 993 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!