Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Обама янги китобида Путин ҳақида ёзди: У кўча одамларига ўхшайди

A A A
Обама янги китобида Путин ҳақида ёзди: У кўча одамларига ўхшайди

Яқинда АҚШнинг собиқ президенти Барак Обама ўз мемуарларини китоб ҳолида чоп этди. Ушбу автобиографик асар қисқа муддатда бестселларга айланди. Эътиборлиси, Оқ уйнинг олдинги раҳбари Россия президенти Владимир Путин ҳақида ҳам ўз фикрларини билдириб ўтган.

«У кўча қонунлари бўйича тарбияланиб, Чикагони бошқарган шафқатсиз боссларни эслатиб юборди» деб ёзади Обама Путин ҳақида.

Жаноб Барак нафақат РФ етакчисини ўзидан келиб чиқиб тасвирлаган, балки бир нечта таққослаш ишларини ҳам «олиб борган»

«Инстаграмдаги ўсмир каби у доимий равишда фотосессиялар уюштирди, мускуллар энергиясини ташувчи эркакнинг деярли кинояли тимсолини яратди (Путин кўйлак киймасдан от минади), шу билан бирга, ташқи кучлар рус қадриятларини бузишга уринаётганини таъкидлаб, шовинизм ва гомофобияни намойиш қилди» — деб ёзади АҚШнинг 44-президенти.

Обаманинг таъкидлашича, Путин РФга қудрат ва жозибани қайтариш учун кўп иш қилди, аммо Россия ҳатто ядро қуролига эга бўлса-да, америкаликлар билан солиштирганда, энди буюк давлат эмас.

«Россия иқтисодиёти Италия, Канада ва Бразилия иқтисодиётига нисбатан кичик ва деярли бутунлай нефть, газ, фойдали қазилмалар ҳамда қуролларнинг экспорт қилинишига боғлиқ бўлиб қолган», — дея таъкидлайди Обама.
 

Киритилди: 13:55 25.11.2020. Ўқилди: 3036 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!