Бугун 13 май, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

ОАВлар хабарига кўра, Покистон Эрон ҳарбий самолётларига ўз аэродромларида жойлашишга рухсат берган

ОАВлар хабарига кўра, Покистон Эрон ҳарбий самолётларига ўз аэродромларида жойлашишга рухсат берган

CBS News маълумотларига кўра, Эрон ўзининг айрим муҳим ҳарбий активлари, жумладан RC-130 самолётини ҳам Равалпинди яқинидаги Nur Khan авиабазасига кўчирган.

Маълум қилинишича, Покистон расман Эрон ва АҚШ ўртасидаги сулҳ музокараларида воситачилик қилар экан, база Эроннинг ҳарбий ва авиация активлари учун хавфсиз ҳудуд сифатида хизмат қилган.

Самолётлар у ерга Дональд Трамп апрель ойи бошида Эрон билан ўт очишни тўхтатиш ҳақида эълон қилганидан бир неча кун ўтгач юборилгани айтилмоқда.

Бироқ Покистоннинг юқори лавозимли амалдорларидан бири бу маълумотни рад этди. Унинг таъкидлашича, Nur Khan базаси шаҳар марказида жойлашгани учун у ердаги катта миқдордаги самолётларни жамоатчиликдан яширишнинг иложи йўқ.

Киритилди: 22:04 12.05.2026. Ўқилди: 218 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!