Бугун 2 июнь, 2025 йил, душанба

O'ZB

ОАВ вакиллари янги турдаги энергия тежамкор қурилиш материали билан танишишди

ОАВ вакиллари янги турдаги энергия тежамкор қурилиш материали билан танишишди

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ва "Ўзсаноатқурилишматериаллари" уюшмаси ҳамкорлигида ОАВ вакиллари ва блогерлар учун "Энергия тежамкор қурилиш материалларидан фойдаланиш замон талаби" мавзусидаги пресс-тур ташкил этилди. Навбатдаги тадбир Тошкент вилоятида жойлашган энергия тежамкор 3Д панель ва суюқ гулқоғозлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган "ICHANKI-LongYong" МЧЖДА бўлиб ўтди. Унда корхона раҳбар ва ходимлари, масъул мутасаддилар, соҳа мутахассислари ва ОАВ вакиллари иштирок этишди.


Дастлаб, тадбир иштирокчилари учун матбуот анжумани ташкил этилди. Унда корхона раҳбари инвестиция лойиҳаси, маҳсулот тури ва сифати, ишлаб чиқариш жараёни ва қуввати, экспорт салоҳиятлари ҳақида тўлиқ маълумот берди.

Таъкидланишича, "ICHANKI-LongYong" МЧЖ 2022 йилда ташкил этилган бўлиб. лойиҳа қиймати 3 млн. доллар. Корхона Хитойнинг сўнгги русумдаги технологиялари билан жиҳозланган. Бу ерда йилига 4 млн м. кв. 3 Д панель ва 7,5 млн. м.кв суюқ гулқоғозлар ишлаб чиқарилади. Маҳаллий аҳоли учун 100 та янги иш ўринлари ташкил қилинган. Корхонанинг барча маҳсулотлари сертификатланган бўлиб, юқори сифатга эга ва халқаро стандартларга тўлиқ жавоб беради.


Ҳозирда тайёр маҳсулотлар Қирғиз Республикаси, Тожикистон , Қозоғистон, Туркманистон, Озарбайжон, Россия каби давлатларга экспорт қилинмоқда. Эътиборлиси, 2024 йилда 500 минг доллар миқдорида экспорт амалга оширилган. Жорий йилда мазкур кўрсаткични 1 млн доллар етказиш кўзда тутилган.

Пресс-тур давомида ОАВ вакиллари 3Д панель ва суюқ гулқоғозлар хом ашёси, замонавий технологиялар, ишчи-ходимлар учун яратилган шароитлар, корхонанинг келгусидаги режалар ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлишди. Корхона шоурумида синов жараёнларини амалий намойиш этилди. Журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан жавоб олишди.

Маълумот учун, 3 Д панельлар қиш фаслида иситиш харажатларини, ёзда эса совитиш харажатларини камайтиради. Уларнинг асосий кўпикли тузилмаси иссиқлик ва совуқликни ушлаб туради. Қишда: электр ёки газ печлар билан иситилганда иссиқлик чиқишини 5-7% га камайтиради. Ёзда: қуёш нурлари деворни қизитишини секинлаштиради, бу эса кондитсионер юкламасини камайтиради. Овоз ютиш эффекти ҳам мавжуд (тахминан 0.25 НРC).

Ҳисоб-китобларга кўра,
Қишда (5 ой давомида электр иситиш)
Тежалган энергия: тахминан 900 кВт
Тежалган сумма: тахминан 900,000 сўм
Ёзда (4 ой давомида кондитсионер):Тежалган энергия: тахминан 384 кВт
Тежалган сумма: тахминан 384,000 сўм
Умумий йиллик тежам: тахминан 1,284,000 сўм

Киритилди: 20:21 29.05.2025. Ўқилди: 576 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!